Хубэйда коронавирус юқтирганлар сони бир суткада кескин ошди

© Sputnik / Мигель Кандела / Медиабанкка ўтишСитуация в Гонконге в связи с коронавирусом
Ситуация в Гонконге в связи с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган бир суткада Хубэйда коронавирус юқтирган ва ундан вафот этганлар сони кескин ошди - Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси.

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Хитойнинг Хубэй провинциясида бир суткада коронавирус юқтирганлар сони 14840 кишини, ушбу вирусдан вафот этганлар сони эса 242 кишини ташкил қилди. Бу ҳақида ҳудудий соғлиқни сақлаш бўлинмаси хабар қилмоқда.

“Хубэй провинциясида 2020 йил 12 феврал куни соат 02:00 дан соат 24:00 орасида 14 840 кишида коронавирус пневмонияси аниқланган. Шундан 13436 таси Уханда”, - дейилган расмий хабарда.  

Шундай қилиб, айни дамда Хубэйда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 48 206 кишига етган.  

Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси коронавирусни аниқлашнинг ва даволашнинг янги услубини ишлаб чиққанини хабар қилмоқда. Ушбу услубга кўра, олдин коронавирус гумон қилинган кишиларда ушбу касалликнинг аниқ ташҳисини қўйиш имкони пайдо бўлди.

Коронавирус қурбони бўлмаслик учун тавсиялар - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус юқтирмаслик бўйича муҳим тавсиялар

Ташҳис қўйилганидан сўнг, бемор “коронавирус клиник тасдиқланган” мақомига эга бўлади ва  белгиланган стандарт бўйича даволанади.

Хубэй провинциясида бугунги кунга қадар коронавирусдан тузалиб кетганлар сони 3441 кишини ташкил этган. Даволанаётганлар сони 33 693 кишини ташкил қилмоқда. Улардан 5647 нафари ностабил аҳволда 1437 нафари - оғир аҳволда. Беморларнинг барчаси изоляция қилинган ҳолда даволанмоқда, - дейилган Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси  хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда коронавирус  дунёнинг 25та мамлкатида тарқалган. Коронавирус ҳаво-томчи ёки бевосита контакт орқали юқиши мумкин. 

Янгиликлар лентаси
0