Тошкентда Британия менежмент университети очилади

© Sputnik / Алекс Макнотон / Медиабанкка ўтишФлаг Великобритании на фоне Вестминстерского дворца в Лондоне
Флаг Великобритании на фоне Вестминстерского дворца в Лондоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дастлабки босқичда “Лойиҳаларни бошқариш”, “Логистика ва етказиб бериш занжирларини бошқариш”, “Тадбиркорлик ва инновациялар”, “Халқаро электрон тижорат”, ҳамда “Рақамли иқтисодиёт” йўналишлари бўйича абитуриентлар қабули амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. “Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университетини ташкил этиш тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси тайёрланиб, умумий муҳокамага қўйилди.

Подписан договор о сотрудничестве между Узбекистаном и Британией - Sputnik Ўзбекистон
ТИВда Ўзбекистон – Британия ҳамкорлик шартномаси имзоланди

“Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “British management university” масъулияти чекланган жамиятининг (кейинги ўринларда Муассис деб аталади) нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин”, - дейилган ҳужжатда.

Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари:

- лойиҳа бошқаруви, логистика, тадбиркорлик, инновациялар, электрон тижорат ҳамда иқтисодиёт тармоқлари соҳаларида халқаро стандартлар даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлаш;

- иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий қилишни рағбатлантириш, илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш имкониятларини кенгайтириш, таълим олувчиларнинг инновацион ғояларини амалга ошириш учун инвестицияларни жалб этиш;

- республика олий таълим тизимига замонавий таълим технологияларига асосланган ўқув жараёнларини жорий қилиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш, очиқ ахборот-таълим муҳитини ривожлантиришга кўмаклашиш;

Пустые парты в одном из классов - Sputnik Ўзбекистон
Буюк Британия Ўзбекистонда арзон хусусий мактаблар очади

- педагог кадрларнинг профессионал маҳорати даражаси ва сифатини оғишмай ошириб бориш, Университетнинг профессор-ўқитувчи ходимларини хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасаларида малака ошириши ва стажировка ўташи;

- таълим ва илм-фаннинг узлуксизлиги ва изчиллиги тамойили, шунингдек, жаҳон таълими ва илмий ҳамжамиятга уйғун интеграциялашуви асосида мутахассис ва илмий кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш;

- таълим ва илмий соҳаларда хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.

Ҳужжатда ёзилишича, университетда дастлабки босқичда “Лойиҳаларни бошқариш”, “Логистика ва етказиб бериш занжирларини бошқариш”, “Тадбиркорлик ва инновациялар”, “Халқаро электрон тижорат”, ҳамда “Рақамли иқтисодиёт” йўналишлари бўйича абитуриентлар қабули амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0