04:41 29 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Жамият
Ҳавола олиш
141620

Рус-тожик Славян университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори Умид Мансуров ўзбекистонлик талабаларини ўз ватанига ўқишни кўчириш ҳақидаги хабарни шубҳали янгилик деб атади.

Бундан аввал Тожикистон давлат педагогик университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабларини ватанга қайтариш ҳақида маълум бўлди.

Республика президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан талаблар Тожикистон педагогика университетидан ҳужжатларини олиб, ўқишни Ўзбекистонда давом эттириши мумкин.

“Олийгоҳлардаги ўқув юкламаси бутун йилга тақсимланган. Эҳтимол, ўзбекистонлик талабалар ўз мамлакати олий ўқув юртларига кўчиришни сўрашлари мумкинлиги назарда тутилган”, - деб ҳисоблайди Мансуров.

“Университетимиздаги қатор ўзбекистонлик талабалар ҳам ўқишни кўчириши умидида Ўзбекистонга жўнаб кетишди, аммо мен улар уддасидан чиқади деб ўйламайман. Бизда Ўзбекистон фуқароларининг 15 фоизига яқини кетган”, - деди проректор Sputnik Тожикистон билан суҳбатда чоғида.

У ўқишни кўчиришнинг маълум тартиби борлигини айтди. Бошқа олийгоҳда ўқишни кўчириш учун икки ректор – Ўзбекистон ва Тожикистон розилиги керак бўлади.  

“"Бошқа университетга ўтиш муносабати билан талабалар сафидан чиқарилсин" – деган формулировка бўлиши керак. Шу ҳолатда бу процедураларга риоя қилинмаяпти, ўқишни кўчириш тартиби бузилмоқда”,  - деб таъкидлади проректор.

Унинг сўзларига кўра, аҳолиси 34 миллион бўлган Ўзбекистонда 60 та олий ўқув юрти бўлган, аҳолиси 9 миллион бўлган Тожикистонда 40 та университет бўлган, Ўзбекистон университетларига абитуриентлар катта танлови бўлган.

Совет Иттифоқи давридан бери Сурхондарё вилоятидан аҳоли таҳсил олиш учун Тожикистонга келган. Ўзбек ёшлари политехника, тиббиёт институтлари ва Миллий университетни танлашган.

Чегаралар очилгандан сўнг, ўзбекистонлик талабалар оқими тикланди, ҳозир улар рус филологияси, тилшунослик, биология, кимё йўналишларини танлашмоқда.

"Славян университети Россия дипломини беради, шунинг учун ўзбекистонлик талабалар бу олийгоҳдан кетишмаса керак ", - деб қўшимча қилди Мансуров.

Асосий мавзулар