10:59 17 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Жамият
Ҳавола олиш
146930

Икки йил давомида Россия республикага умумий ҳисобда 12 дона Ми-35М транспорт-жанговар вертолётларини етказиб беради.

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ихтиёрига 4 дона Ми-35М вертолёти етказиб берилди. Айни вақтда вертолётлар Тошкент халқаро аэропортида турибди. Бу ҳақда "Новости Ташкентского Неба" Telegram-канал маълум қилди.

Новые вертолеты Ми-35М ВВС Узбекистана на стоянке в международном аэропорту имени Ислама Каримова
Новые вертолеты Ми-35М ВВС Узбекистана на стоянке в международном аэропорту имени Ислама Каримова

Келишувларга кўра, икки йил давомида Россия республикага умумий ҳисобда 12 дона Ми-35М транспорт-жанговар вертолётларини етказиб беради.

Новые вертолеты Ми-35М ВВС Узбекистана на стоянке в международном аэропорту имени Ислама Каримова
Новые вертолеты Ми-35М ВВС Узбекистана на стоянке в международном аэропорту имени Ислама Каримова

Биринчи тўтта вертолёт 2019 йил тўртинчи чоракда етказиб берилганди. Ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати маълумотларига кўра, Ми-35М вертолётларини етказиб бериш 2017 йилда Ўзбекистон ҳукуматига берилган давлат экспорт кредити асосида амалга оширилмоқда.

Ми-35М транспорт ва жанговар вертолёти зирҳли техникаларни йўқ қилиш ва қуруқликдаги кучлар бўлинмаларини зарба бериш томондан қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган. Замонавий юқори аниқликдаги қурол-аслаҳалар билан жиҳозланган ва турли об-ҳаво шароитида жанговар вазифаларни бажаришга қодир. Ми-35М вертолётларида ҳарбий хизматчилар ва техникани ташиш мумкин.

Асосий мавзулар