21:29 05 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
1300 0 0

“Олий таълим муассасалари ректорларини лавозимларга тайинлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. “Олий таълим муассасалари ректорларини лавозимларга тайинлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, қуйидагилар:

-  Алишер Юсубжанович Умаров Тошкент давлат педагогика университетининг ректори этиб тайинланди ва бошқа ишга ўтиши муносабати билан Шавкат Сафарович Шарипов ушбу лавозимдан озод қилинди.

-  Шавкат Сафарович Шарипов Жиззах давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Абдугани Жуманазарович Холбеков ушбу лавозимдан озод қилинди.

-  Баходир Бойпулотович Собиров Навоий давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Бахтиёр Худайбердиевич Данияров ушбу лавозимдан озод қилинди.

-  Собитхон Тошпўлатович Турғунов Наманган давлат университетининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Музаффар Хошимович Эсанов Наманган давлат университетининг ректори вазифасини бажарувчи лавозимидан озод қилинди.

- Ботир Шукуриллаевич Усмонов Тошкент кимё-технология институтининг ректори этиб тайинланди ва бошқа ишга ўтиши муносабати билан Шухрат Ахмаджанович Муталов ушбу лавозимдан озод қилинди.

-  Азамат Мухитдинович Шамсиев Самарқанд давлат тиббиёт институтининг ректори лавозимидан озод қилинди.

-  Жасур Алимджанович Ризаев Самарқанд давлат тиббиёт институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент давлат стоматология институтининг ректори лавозимидан озод қилинди.

-  Орифжан Шадиевич Базаров Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Назирила Насимханович Махмудов ушбу лавозимдан озод қилинди.

-  Шариббой Туланович Эргашев Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг  ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Шукуржон Шарипович Кенжабоев ушбу лавозимдан озод қилинди.

-  Мамиржон Юсупович Атаджанов Қўқон давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Азизжон Ғуломжонович Эминов ушбу лавозимдан озод қилинди.

-  Абдуллажон Кадирович Хамракулов Астрахань давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиали ижрочи директори - Филиал директори ўринбосари этиб тайинланди.

Асосий мавзулар