00:56 23 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Жамият
Ҳавола олиш
603 0 0

Сурхондарёда электр қуввати етишмайди, шу сабаб свет кўп ўчади, лекин сентябр ойида ушбу муаммо ҳал бўлиши керак.

ТОШКЕНТ, 15 фев – Sputnik. Энергетика вазирлиги мутасаддилари Сурхондарё вилоятининг айрим ҳудудларида кунига бир неча маротаба свет ўчаётганининг сабабини ҳамда ушбу муаммо қачон ҳал бўлишини айтишди, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Бугунги кунда бошқа вилоятларга нисбатан, Сурхондарё вилоятида электр энергияси бўйича чеклов бор. Сабаби, вилоятдаги 500 кВтга эга подстанциянинг қуввати етмаяпти. Айни дамда “Миллий электр тармоқлари” Сурхон подстанциясини Жаҳон банки маблағлари асосида реконструкция қилмоқда. Шунга  кўра бу муаммо жорий йилнинг Сентябр-Октябр ойларида ҳал этилиши кўзда тутилган, - деди “Ҳудудий электр тармоқлари” бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоев.

“Ҳудудий электр тармоқлари” бошқаруви раиси  таъкидлашича,  электр энергиясининг график асосида тақсимланишида ўша ҳудуддаги тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчилар, тиббиёт муассасалари, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, экспортёр корхоналар, 24 соат давомида  электр энергияси билан таъминланиши зарур бўлган донни қайта ишлаш корхоналари борлигини ҳисобга олинади.

Шу боис ишлаб чиқариш корхоналари камроқ бўлган ҳудудларда электр энергияси кўпроқ узатилади. Графикка кўра ҳар бир маҳаллага 1, узоғи билан кунига икки маҳал 1 соатдан электр энергияси ўчирилиши мумкин. Ҳаво иссиқ бўлган кунларда электр энергиясига бўлган талаб камаяди ва ўша кунларида электр энергияси камроқ ўчади.

 

Асосий мавзулар