08:09 07 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
318 0 0

Йил бошидан вилоят ҳудудида авторадарлар орқали жами 40 мингдан ортиқ ҳолатда тезликнинг меъёридан ошганлиги аниқланган.

ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik. Ҳозирги кунгача вилоят ҳудудида авторадарлар орқали жами 40120 та ҳолатда тезликнинг меъёридан ошганлиги аниқланган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишча, Тошкент вилоятида тезликни белгиланган меъёридан ошириш оқибатида содир бўлаётган йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида  замонавий, онлайн режимида ишловчи автомашинага ўрнатилган радарлар фаолият юритмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 1 январидан ҳозирги кунга қадар вилоят ҳудудида жами 40120 ҳолатда тезликнинг меъёридан ошганлиги авторадарлар орқали аниқланган.

Шунингдек, ҳолат бўйича тегишли чоралар кўрилиб, “Ўзбекистон почтаси”нинг маълумотларни қайта ишлаш маркази орқали қоидабузар ҳайдовчиларнинг манзилига жўнатилган.

 

Асосий мавзулар