22:09 09 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Жамият
Ҳавола олиш
283 0 0

Мажбурий ижро бюро, АТИБ “Ипотека банк” ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимларидан иборат таркибда ҳудудларда ишчи гуруҳлар ташкил этилган.

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. “Human” хусусий бандлик агентлигидан жабр кўрганларга зарарларни қоплаб бериш жараёни бошланди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, агентлик раҳбари Ш.Файзуллаевнинг жиноий ҳаракатлари натижасида жабр кўрган фуқароларга етказилган моддий зарарларни уларнинг ҳисоб рақамларига тезкорлик билан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Мажбурий ижро бюро, АТИБ “Ипотека банк” ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимларидан иборат таркибда ҳудудларда ишчи гуруҳлар ташкил этилган.

Жабрланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ишчи гуруҳларни “Ипотека банк” вилоят филиалларида фаолият олиб боришлари белгиланган.

Ушбу жиноий юзасидан жабрланувчи деб эътироф этилган ва моддий зарар ундирилиши белгиланган фуқаролар қуйидаги манзилларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (фуқаролик паспорти) билан мурожаат қилиши сўралган.

Эслатиб ўтамиз, фирибгар “Human” раҳбари 10 йилга қамалган эди. Ундан 1080 нафардан ортиқ жабрланувчилар фойдасига 21 миллиард 192 минг сўмдан зиёд миқдорда моддий зарар ундирилиши белгиланган.

Асосий мавзулар