14:35 06 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
266 0 0

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати бир ҳафта давомида содир бўлган йўл ҳаракати қоидалариинг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар ва уларнинг сабабини ошкор қилди.

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Ўтган ҳафтада (10-16 февраль) бўлган вақт давомида ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторалари томонидан 13 821 та қоидабузарликлар қайд этилган. Шулардан 2266 таси – қўпол равишда содир этилган қоидабузарликлардир.

Хусусан, спиртли ичимликлар таъсири остида автомобил бошқариш ҳолатлари 76 та, светофорнинг тақиқловчи белгисини менсимаслик 494 та, зарур ҳужжатларсиз бошқариш 725 та, қувиб ўтиш қоидаларини бузиш 407 та, ЙҲХБ ходимининг талабларига бўйсунмаслик ҳолатлари 32 тани ташкил этган.

Шулар орасида телефон ёки магнитафондан фойдаланиш 187та, тегишли ҳужжатларсиз ойналарни қорайтириш 40 та, қалбаки, ўзгартирилган ёки бегона давлат рақамлари 4 та, тротуар ва пиёдалар йўлаклари бўйлаб ҳаракатланиш ҳолатлари 106 та қайд этилган.

Шундан тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш бўйича 854 та ҳолат белгиланган бўлса, кичик тўқнашувлар (ЙТҲ) бўйича 492 та қоидабузарлик  аниқланган.

Бундан ташқари пиёдалар томондан ҳам йўл ҳаракати қоидалари бузилган бўлиб, бу бўйича 428 та ҳолат кўзга ташланган.

“Пойтахтимиз аҳолиси турли ЙТҲлар ҳақида эълон қилаётган хабарларимиздан тўғри хулоса чиқаришмоқда деган умиддамиз, чунки йўл ҳаракати қоидаларини бузиш кўпинча қайтариб бўлмайдиган оқибатларга олиб келади. Ҳодисада айбдор бўлган ва унинг оқибатлари билан тўқнашган шахслар қилган хатоларидан қаттиқ афсус чекадилар, аммо ўтган воқеаларни ўзгартиришга қодир эмаслар” дейилади ИИББ ахборот хизмати хабарида.

Асосий мавзулар