Ўзбекистон ЮНЕСКОнинг номоддий мерослар рўйхатини кенгайтириш устида ишламоқда

© Фото: Sputnik / Рамиз БахтияровНациональный танец
Национальный танец - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ЮНЕСКОнинг номоддий мерослар рўйхатини кенгайтириш устида ишламоқда - “Халқаро олтин мерос” хайрия жамоат фонди раиси Амирқул Каримов.

ТОШКЕНТ, 19 фев – Sputnik. Ўзбекистон ЮНЕСКОнинг номоддий мерослар рўйхатини кенгайтириш устида ишламоқда, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Университетский проспект в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Яшил мерос: Самарқанд чинорларини ким эккан?

“Халқаро олтин мерос” хайрия жамоат фонди раиси Амирқул Каримов Ўзбекистон томони ЮНЕСКОнинг номоддий мерослар рўйхатини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

“Тошкент ва Тошкент вилоятидаги 150 тадан ортиқ зиёратгоҳларни ҳақида маълумот берадиган маданий мерос объектларни харитасини тузганмиз. Маданият вазирлиги билан нодавлат нотижорат ташкилотларни ўзаро ҳамкорлик маданий меросимизни муҳофаза қилишда катта ўрин тутади. Нафақат маданий меросимиз, моддий номоддий меросимиз ҳам мавжуд. Бу соҳада ҳам ҳаракат қилмоқдамиз. 2019 йил 12 декабрь куни Богота шаҳрида “Хоразм рақси” лазги ўзбек халкини номоддий мерос сифатида рўйхатдан ўтди. Шу ишда ҳам "Олтин мерос" халқаро хайрия жамғармаси ташаббускор бўлди”, - деди Амирқул Каримов.

Каримов ЮНЕСКОга тақдим этилиши кутилаётган янги номоддий мерос объектлари ҳақида маълумот берди.

“2019 йил декабрда “Хоразм рақси” лазги Боготада қабул қилинган бўлса, буни тайёргарлиги 2016 йилда бошланган. Шу кунларда бир қанча янги номинациялар ҳақида ўйлаяпмиз – бу бахшчилик, этнос спорт, Қозоғистон-Қирғизистон-Тожикистон-Афғонистон биргаликда "каштачилик" бўйича номинацияси бўйича тайёргарлик ишлари кетмоқда. Ўйлайманки, 31 мартгача бу номинацияларни топширамиз”, - деб таъкидлади Каримов.

Торговля сувенирами для туристов - Sputnik Ўзбекистон
Маданий мерос объектлари ҳудудида фақат Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган сувенирлар сотилади

Унинг сўзларига кўра, ЮНЕСКОнинг бир қанча моддий ва номоддий мерос объектлари рўйхатлари бор. Бундан ташқари, жаҳон хотираси – бу халқларнинг ҳужжатли мероси рўйхатга олиш билан шуғулланади.

“Яқинда Хива хонлиги архивидаги ҳужжатлар жаҳон хотираси меросига қабул қилинди. Бу соҳада ҳам бир қанча ишлар олиб бориляпти. Мен ўйлайманки, давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигини кенгайтириш йўлида ҳам керак бўлади. Чунки жуда катта меросимиз бор. Бу соҳада яқинда қабул қилинган низом давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамкорлиги ҳуқуқий асосини яратади деб ўйлаймиз”, - деб қўшимча қилди Каримов.

Янгиликлар лентаси
0