Шифокор кам ухлаш нимага олиб келиши мумкинлигини айтди

CC0 / pixabay / Женщина спит. Иллюстративное фото
Женщина спит. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Наполеон, Искандар Зулқарнайн, Леонардо да Винчи - буларнинг барчасини "оз вақт ухлаб, кўп ишларни бажаришга улгуришган" деган афсона бирлаштиради. Шифокор кам ухлаш ҳолатлари қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тушунтирди.

ТОШКЕНТ, 19 фев – Sputnik. Кунига саккиз соат ухлаш умумий қабул қилинган норма, аммо агар қоида мавжуд бўлса, ҳар доим уни истисно қиладиган ҳолатлар ҳам бўлиши керак.

Девушка просыпается - Sputnik Ўзбекистон
Дам олиш кунлари узоқ вақт ухлаш нима билан хавфли бўлиши мумкин

Россия Фанлар академиясининг юқори асаб фаолияти ва нейрофизиология институти нейробиология лабораториясининг мудири Владимир Дорохов умумқабул қилинган стандартларга тўғри келмайдиган ҳолатлар ва нима учун уларни такрорлаш кераги йўқлиги ҳақида Sputnik радио эфирида сўзлаб берди.

Наполеон Бонапарт, Искандар Зулқарнайн, Леонардо да Винчи - буларнинг барчасини "оз вақт ухлаб, кўп ишларни бажаришга улгуришган" деган афсона бирлаштиради.

“Афсуски, бу ҳикояларнинг ҳақиқийлигини текшириш қийин, буюклар сингари, ухлаш вақтини қисқартириш одам ўзи учун жуда қиммат бўлиши мумкин,” - дейди биология фанлари доктори Владимир Дорохов.

У берган интерьюсида бундай машҳур шахсларни бизлардан нима билан фарқ қилиши ҳақида тўхталди.

“Наполеон, Искандар Зулқарнайн, Черчилль, Маргарет Тэтчер – улар кам ухлашган. Тетчер қисқа уйқу генига эга бўлгани аниқ маълум. Бизнинг популяциямизда бу генга эга бўлганлар кўп эмас. Бундай одамлар тўрт соат ичида тўлиқ уйқуга тўйиши мумкин, аммо бу ҳаммага берилмаган. Уларга ориентир олиш керак эмас. Бу бўри ва ит сингари. Кўринишидан, улар бир хил, аммо генетик жиҳатдан фарқ қилади”, - дейди эксперт.

Кўпгина оддий одамлар учун уйқу соатларини қисқартириш ҳалокатли бўлади, - деди Владимир Дорохов.

Уйқу инсон организмини "хатолардан" "тузатиш" учун кераклигини таъкидлади. Агар уйқу бўлмаса, у ҳолда ўз вақтида "таъмирлаш" бўлмайди ва соғлиқ билан боғлиқ муаммолар бошланади.

“Уйқу давомийлигини қисқартириш орқали иш вақтини кўпайтириш мумкин. Баъзида буни қилиш мумкин, аммо агар узоқ вақт давомида бўлса - у ҳар хил яра-чақаларга дучор қилиши мумкин. Узоқ вақт давомида кўп ухламайдиган одамлар умрини 10-15 йилга қисқартирганлиги ҳақида илмий ишлар мавжуд. Бунинг сабаби – организмда турли хил "хатолар" тўпланади. Уйқу ҳар кеча организмни "таъмирлаш" учун керак. Агар кўп кечалар давомида организм "таъмирланмаса", унда турли хил патологиялар, масалан, семириш, диабет, юрак муаммолари ва бошқалар тўплана бошлайди”, - деб тушунтирди мутахассис.

Янгиликлар лентаси
0