13:03 06 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
303 0 0

Самарқанд шаҳридан келиб тушган мурожаатга кўра, ушбу ҳудуд дорихоналарида тиббий ниқоблар танқислиги ва нархининг кескин ошиши ҳолати юзага келган.

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Самарқанд шаҳар дорихоналарида тиббиёт ниқоблари танқислиги юзасидан мижозлардан мурожаат Sputnik Ўзбекистон мухбирига келиб тушди.

Таъкидланишича, мижозлар кўплаб дорихоналарда ниқоб йўқ деган жавобни олишмоқда.

Мурожаат юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 15 га яқин тиббий юз ниқоби ишлаб чиқарадиган корхоналар мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда тўлиқ қувват билан ишлаб турибди. Аммо ниқобга бўлган эҳтиёж юқори бўлгани ва буюртмалар кўплиги сабабли дорихоналарда айнан шу маҳсулот нархининг ошганлиги ҳолати кузатилган.

Бу эса режадан ортиқ ишлаб чиқариш билан ҳам боғлиқ жараён бўлиб, ҳалқ дардидан ўзига фойда қилаётган ноинсоф кимсалар томонидан аҳоли учун жуда зарур бўлган тиббий буюмлари оширилган нархларда сотилмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизматига кўра, юз ниқобларини белгиланган нархлардан юқори нархларда сотиш ҳолатлари ҳақида Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлигига маълум қилиш мумкин.

Хусусан, Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги веб-сайтида дори воситалари ва тиббий буюмлар нархини асоссиз равишда оширган дорихоналарнинг фармацевтика фаолияти тўхтатилиши борасида расман огоҳлантириш эълон қилинган.

“Шу ўринда фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлардан дори воситалари ва тиббий буюмларга нарх белгилаш тартибига, лицензия талаблари ва шартларига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз”, – дейди Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати ходимлари.

Асосий мавзулар