Москвада болани ташлаб кетган ўзбекистонлик аёлнинг адвокати ушбу қилмиш сабабини айтди

Oбуна бўлиш
Бир неча кун олдин Ўзбекистон фуқароси икки ойлик боласини Москва шаҳридаги “Парк Победы” метро бекати олдидаги қор устида қолдирган эди. Аёлнинг адвокати унинг бу ишга қўл уришига нима мажбурлаганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 20 фев - Sputnik. Москвада метро яқинида икки ойлик боласини қор устида қолдирган ўзбекистонлик аёлнинг адвокати ушбу қилмишнинг сабаблари тўғрисида сўзлаб берди. Бу ҳақда RT Телеграм-каналида хабар қилинди.

Адвокат Александр Тимошенконинг таъкидлашича, аёл болани боқиш имкониятига эга эмаслиги сабабли бу ишга қўл урган.

Тимошенкога кўра, унинг мижози Мафтунахон Каримова золим отасидан қочиб кетган. Россияда ҳомиладор бўлган. Бироқ, боланинг отаси уни ташлаб кетган. Каримова Наро-Фоминскка борган. Аёл муддатидан илгари фарзандини дунёга келтирган ва ташқи ёрдамга умид қила олмагани боис дарҳол иш қидиришга тушиб кетади.

“Барча пулларни жой учун, озиқ-овқат ва ўғли учун дори-дармонга сарфлаган. Лекин барибир пул етмас эди”, - дейди адвокат.

Заседание Совета Федерации РФ - Sputnik Ўзбекистон
Москва метросида фарзандини ташлаб кетган аёл қўлга олинди – видео

Унинг сўзларига кўра, Каримова қўлида боласи билан ҳар қандай иш билан шуғулланган, ҳатто энг қийини билан ҳам: аёл қурилиш майдонларида, балиқ цехида ва дўконда ҳам ишлаган.

Адвокатнинг маълум қилишича, дастлаб ўзбекистонлик аёл ўзи туққан касалхонадан ёрдам сўраб мурожаат қилган. Қолаверса, у ўғлини болалар уйига жойлаштиришга ҳаракат қилган. Бироқ Каримовани у ерга киритишмаган. Аёл умидсизланиб Москвага боришга қарор қилган, шу билан бирга у рус тилини билмаган ва ёрдам сўраб қаерга боришни билмаган.

“Ўғли доим очликдан қичқирар эди. Абгор ҳолатда Каримова танишидан уни Москвага олиб боришини сўраган. У метро соат бешда очилишини эсларди, у ерда одамлар бўларди", - деб ёзди адвокат.

Аёлнинг ўзи болани шунчаки қорда қолдирмоқчи бўлганини айтди.

Каримова 12 апрелгача ҳибсга олинган. Аёл ўз айбини тўлиқ тан олди. Ушбу ҳолат бўйича Россия Жиноят кодексининг 125-моддаси “Хавф остида қолдириш” билан жиноий иш очилган.

Боланинг мутлақо соғлом эканлиги айтилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0