Кесиш қатъиян таъқиқланган дарахтлар рўйхати эълон қилинди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда барча хилдаги чинор, тут, арча, заранг ва қайроғоч - жами 78 хил дарахтларини кесиш таъқиқланди.

ТОШКЕНТ, 21 фев - Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида кесиш қатъиян таъқиқланган дарахтлар рўйхати эълон қилинди. Ушбу рўйхатга 78-хил дарахтлар киритилган.

2020 йилнинг 31 декабрига қадар қуйидаги турдаги  дарахтларни кесишга мораторий қўйилган: 

Грек ёнғоғи, оддий эман, кўкбаргли терак, ғарб чинори (платан), арчанинг турли хиллари, тут (оқ, қора, шотут), заранг (турли хил),  қайроғоч (турли хил), қарағай (турли хил), кедр, кипарис, лола дарахти, магнолия, тол (турли хил), жийда, дўлона, бодом, чинор, нок ва бошқалар. 

Вазирлар Маҳкамасининг қарорида кесиш таъқиқланган дарахтларнинг батафсил рўйхати билан қўйида танишишингиз мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида дарахтларни кесиш ҳақидаги петицияга жуда кўп киши имзо қўйганидан сўнг, президент фармони билан 2019 йилнинг 1 ноябридан 2020 йилнинг 31 декабрига қадар мораторий эълон қилинган эди.

Маълумот учун, Президентнинг тегишли Фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача мораторий жорий этилган.

Табиий омиллар, касалликлар таъсирида шикастланган, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солаётган дарахтларни кесиш ва қирқиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга риоя қилинган ҳолда фақат туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0