Экология бўйича Париж битими мажбуриятларини бажариш режаси тузилди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишПовседневная жизнь
Повседневная жизнь - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Экология бўйича Париж битимига мувофиқ, Ўзбекистон, иқтисодий ўсишни сақлаган ҳолда 2030 йилга қадар иссиқхона газлари ташланмаларини 2010 йилга нисбатан 10%га қисқартиришга ҳаракат қилади.

ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. Ўзгидрометда Париж битимини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режасини тайёрлаш бўйича Ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда муассаса матбуот хизмати.

Йиғилишда Давлат экология қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ўзгидромет вакиллари иштирок этди. Ишчи гуруҳ мутахассислари Миллий ҳаракатлар режасининг дастлабки вариантини тақдим қилдилар.

“У ўз ичига иқтисодий ўсишни сақлаган ҳолда иссиқхона газлари ташланмаларини бошқариш, Париж битими талабларига мувофиқ юмшатиш чоралари, иқлим ўзгаришига мослашиш, шунингдек, инсон ресурсларини ривожлантириш ва иқлимий инвестицияларни жалб қилиш каби бўлимларни олди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Париж битимини ратификация қилди ва бу билан 2030 йилга келиб иссиқхона газлари солиштирма ташланмаларини 2010 йилдаги даражага нисбатан ЙаИМ бирлигига 10%га қисқартириш мажбуриятини олган эди.

Янгиликлар лентаси
0