14:32 06 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
119112

Ўзбекистон Молия вазирлиги раҳбари ОАВ ва ижтимоий тармоқларда пенсияга чиқиш ёши оширилиши мумкинлиги ҳақида тарқатилган хабарларга изоҳ берди

ТОШКЕНТ, 22 фев - Sputnik. Ўзбекистон Молия вазири Жамшид Қўчқоров маҳаллий интернет сегментларида тарқатилган пенсия ёшининг оширилишига доир миш-мишларга изоҳ берди.

"Сўнгги пайтларда интернетда ва бошқа манбаларда Ўзбекистонда пенсия ёши оширилиши эҳтимоли ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда. Мен уларнинг бир нечтасини шахсан ўқидим. Ўйлашимча, ушбу масалага ойдинлик киритишнинг айни пайти: ҳозирги даврда пенсия ёшини ошириш кўзда тутилмаган", - деб ёзган ўзининг Твиттердаги саҳифасида Қўчқоров ҳамда ушбу мавзуда Молия Вазирлиги томонидан батафсил маълумот берилишини қўшимча қилган.

​Сал олдин Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси ижтимоий тармоқларда тарқатилган пенсия ёши оширилганлиги тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирган эди.

Қайд этилишича, ҳозирда хорижий мамлакатларда пенсия таъминотини, шу жумладан 3 босқичли таъминоти пенсия тизимини ташкил қилиш тажрибалари ўрганилмоқда. Ишлаб чиқилаётган Концепция лойиҳасида аҳолини ижтимоий ҳимоя мустаҳкамлашга хизмат қилиб, асосий эътибор пенсия миқдорини оширишга, иқтисодий фаол аҳолини ижтимоий суғурта тизими орқали қамровини кенгайтиришга қаратилади.

Асосий мавзулар