19:11 07 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Жамият
Ҳавола олиш
136 0 0

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида қуёш электр станцияси қуриш режалаштирилган. Ҳар бир станциянинг қуввати қарийб 200 МВт бўлиши тахмин қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Самарқанд ва Жиззах вилоятларида қуввати 200 МВт бўлган қуёш электр станцияси қурилади. Энергетика вазирлиги уларни қуриш мақсадида инвесторлар ўртасида танлов эълон қилди.

Мазкур станциялар бўйича алоҳида ишларни бажариш, молиялаштириш, қурилиш ва ишга тушириш ҳамда эгалик қилиш (PV) борасида битта ёки иккита ёхуд хусусий сектордан иборат мустақил электр энергия ишлаб чиқарувчилар (IPP) консорциум танлаб олиниши режалаштирилган.  

Ҳар бир станциянинг қуввати қарийб 200 МВт бўлиши тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 16 та янги мини ГЭС қурилади ва 4 та ГЭС модернизация қилиниши хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар