Холматов: “Олий таълим тизимини коррупциясиз соҳага айлантириш президент назоратида”

© Sputnik / Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишДомла "зачёткага" баҳо қўймоқда
Домла зачёткага баҳо қўймоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда Олий таълим тизимини коррупциясиз соҳага айлантириш учун экспертлар ва хорижий экспертлар жалб этилади.

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Ўзбекистон бош прокурорининг биринчи ўринбосари Абдуҳалим Холматов олий таълим тизимини коррупциясиз соҳага айлантириш шахсан Шавкат Мирзиёв назоратида эканини маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

“Олий таълим — коррупциясииз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш  натижаларига бағишланган халқаро илмий-амалий конференциясида халқаро ва миллий экспертлар, Бош прокуратура ва унинг академияси, Олий ва ўрта таълим вазирлик ходимлари, Ўзбекистондаги айрим олий таълим муассалари ректорлари ва бошқа масъул ходимлари ва вакиллари иштирок этишмоқда.

QR-код на рисовом поле в Китае  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда дипломлар бу йилдан QR–код билан берилади

Ўзбекистон бош прокурори биринчи ўринбосари Абдуҳалим Холматовнинг таъкидлашича, олий таълим соҳасини коррупциясиз соҳага айлантириш масаласи президентнинг алоҳида назоратида бўлиб,  бу борада жамоатчилик, экспертлар, жумладан, хорижий экспертларни жалб этиш кўзда тутилган.

Олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш ва уни амалга ошириш бўйича йўл харитаси тасдиқланган.

Жорий йилнинг 18 январида Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Коррупцияга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиясининг йиғилишида олий таълим соҳасида коррупция тарқалган йўналишларни санаб ўтган эди.

“Шу ўринда бу борадаги фаолиятимиз давомида ташкил этилган мазкур конференция халқаро стандартлар ва илғор хорижий давлатлар тажрибалари асосида Олий таълим тизимини чинакам коррупциясиз соҳага айлантириш ва бу борада янгича инновацион ёндашувларни амалда тадбиқ этишда самарали хизмат қилади”, - дейди Холматов.

2020 йил 27-28 февраль кунлари Тошкент шахридаги "Олий таълим - коррупциясиз соҳа" мавзусида халкаро илмий-амалий конференция ўтказилмоқда.

Конференциядан кўзланган мақсад олий таълим соҳасида коррупцияга қарши қаратилган ҳуқуқий механизм жорий этилишининг жорий ҳолатини муҳокама қилишдир.

Янгиликлар лентаси
0