16:53 11 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Жамият
Ҳавола олиш
385 0 0

Бош прокуратура академияси марказининг раҳбари Баҳодир Исмоилов республика таълим тизимида порахўрлик тарқалишининг асосий сабаблари, шунингдек, ушбу ноқонуний хатти-ҳаракатни йўқ қилиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида гапирди.

Прокуратура вакили маълум бир хизматлар учун миннатдорчилик билдиришга одатланган одамларнинг урф-одатлари ва менталитетини республикадаги таълим тизимидаги коррупция гуллаб-яшнашига олиб келадиган асосий ва энг мураккаб муаммо деб атади.

"Бу салбий анъана анчадан бери мавжуд. Одамлар ҳар хил ҳадьялар, турли хил совғалар беришга одатланиб қолишган ва буни жиноий ҳаракат деб ҳисобламайдилар. Бундай жиноятларни яширинча бўлганлиги учун аниқлаш осон эмас, чунки иккала томон ҳам кўпинча "келишув"дан манфаатдордирлар - пора берган ҳам, оладиган ҳам. Шу муносабат билан, аҳоли билан тарғибот ишларини ўтказиб, уларга пора бериш - қонун билан жазоланадиган жиноят эканлигини аниқ тушунтириш керак", - дея таъкидлади Исмоилов.

Исмоилов таълим муассасаларида порахўрликнинг яна бир сабаби - бошқарув механизмларининг самарасизлиги, шунингдек муҳим инсон омили деб таъкидлади.

"Олий ўқув юртларига қабул қилишнинг электрон тизими, синов ва сертификатлаштиришни юқори технологиялардан фойдаланган ҳолда ўтказилиши коррупция хавфини камайтиради", - дея қўшимча қилди прокуратура вакили.

Унинг сўзларига кўра, жамиятдаги барча даражаларда коррупцияга қарши курашни тарғиб қилиш, талабалар ва ўқитувчиларга, агар ушбу ноқонуний ҳаракатларга ҳисса қўшса, уларнинг ҳар бири тўғридан-тўғри жавобгарлигини тушунтириш керак.

Бундан ташқари, Ўзбекистон имиджини ўзгартириш, халқаро рейтинглардаги,  шу жумладан коррупцияни тасаввур қилиш рейтингида позицияларни ошириш муҳимдир, деб қўшимча қилди Исмоилов.

Вазиятни қанча вақт мобайнида тубдан ўзгартиришга эришиш мумкинлиги ҳақида гапирганда, Исмоилов постсовет ҳудудида ижобий мисоллар мавжудлигини таъкидлади, аммо ҳар бир алоҳида ҳолатда ёндашув бошқача бўлиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, Грузия ва Эстония 5-10 йил ичида таълим тизимидаги тартибни тиклаш ва дунё миқёсидаги таълим сифат стандартларини жорий қилишга муваффақ бўлишди.

Sputnik Ўзбекистон подкастида мутахассиснинг батафсил изоҳини тингланг.

Коррупция в системе образования Узбекистана: причины и меры борьбы - Исмаилов

Асосий мавзулар