Олий таълим тизимидаги 326 нафар ходим коррупцияга қўл урган

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишКонверт с долларовыми купюрами
Конверт с долларовыми купюрами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2019 йилда 1 107 та вазирлик муассасаларининг 1 035 тасида 16,7 млрд. сўмлик молиявий қонунбузарликлар аниқланган.

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Сўнгги икки йил ичида Олий таълим тизимида коррупция билан боғлиқ қатор жиноятлар содир этилган.

Начальник центра Академии генеральной прокуратуры Бахадыр Исмаилов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон таълим тизимидаги коррупция: сабаблари ва курашиш чоралари – Исмоилов

Бу ҳақда жорий йилнинг 18 январь куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида Бош прокурор Н.Йўлдошев тўхталиб ўтган.

Хусусан, булар 2018-2019 йиллар давомида олий таълим тизимида талабалик сафига қабул қилиш, ўқиш жараёнида топшириладиган турли синовлар, битирув малакавий иши ёки магистрлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш, магистратурага қабул, талабаларнинг ўқиш жойини кўчириш, ўқиш йўналишини ўзгартириш ҳамда ўқишга қайта тиклаш билан боғлиқ коррупцион ҳолатлардир.   

Маълум бўлишича, тизимда 326 нафар ходим таълим жараёни билан боғлиқ жиноятлари учун жавобгарликка тортилиб, уларнинг 220 нафари коллеж ва лицейларга, 106 нафари олий ўқув   юртларига тўғри келган.

Институт ва университетларнинг жиноят содир этган ходимларидан 3 нафари ректорлар, 5 нафари проректорлар, 15 нафари декан ва декан ўринбосарлари, 62 нафари ўқитувчилар бўлган.

Коллеж ва лицейларда эса, 34 нафар директор, 31 нафар директор ўринбосари, 94 нафар ўқитувчи жиноятга қўл урган.

Ўқишга киритиш важи билан 115 нафар, 58 нафар олий ва 57 нафар ўрта махсус таълим ходимлари жиноий жавобгарликка тортилган.

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ўқитувчиси К. фуқаро Д.ни институтнинг бухгалтерия факультети сиртқи йўналишига ўқишга киритиш учун 10 минг АҚШ доллари олган бўлса, Қарши   давлат   университети проректори Н. махсус сиртқи бўлимга кириш имтиҳонларидан ўта олмаган О.ни ўқишга киргизиш учун 3 минг АҚШ доллари олган.

Первый заместитель министра высшего и среднего специального образования республики Иномжон Мажидов - Sputnik Ўзбекистон
Мажидов таълимда коррупцияни йўқотиш ҳақида: "Бир йил кам"

Фарғона давлат университети ўқитувчиси С., қабул комиссия аъзоси эканлигидан фойдаланиб, фуқаро А.ни ижодий имтиҳондан юқори балл олишида ёрдам бериш эвазига 6  минг АҚШ доллари  олган.

Бундан ташқари 21 нафар талаба ҳам коррупция билан боғлиқ жиноятларга аралашиб қолган ҳолда жавобгарликка тортилган.

ЎзМУ декани лавозимида ишлаган А. ва унинг ўринбосари Ю. фуқаро Р.ни магистратурага киритиш эвазига 2 минг АҚШ доллари олган.  

Нукус давлат педагогика институти собиқ ректори ва проректори эса магистратура босқичига синовдан ўтган 55 нафар талабгорнинг имтиҳон натижаларини сохталаштирган.  

Таълим билан боғлиқ порахўрлик ва фирибгарлик жиноятлари учун 4 маротаба судланган
У. Олий таълим вазирлигида масъул лавозимда ишлаб, эски одатини давом эттирган.

Жумладан, У. Россия ва Украина тиббиёт олийгоҳларида таълим олаётган икки нафар талабанинг ўқишини Тошкентдаги олийгоҳларга кўчириш учун 4 минг АҚШ доллари олган. Бундан ташқари у яна ўқишга киритиш, талабалар ўқишини тиклаш ва кўчириш масаласини ҳал қилишга ваъда бериб, 14 минг АҚШ долларини пора тариқасида олган.

2019 йилда 1 107 та вазирлик муассасаларининг 1 035 тасида 16,7 млрд. сўмлик молиявий қонунбузарликлар аниқланган.

Янгиликлар лентаси
0