Керак бўлса жума намозига келувчиларни ҳам огоҳлантирамиз - Мусулмонлар идораси

© Sputnik / Рамиз БахтияровПраздничный намаз по случаю Курбан-хайита в мечети Ташкента
Праздничный намаз по случаю Курбан-хайита в мечети Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига оммавий тадбирлар ва жамоат жойларида камроқ бўлишни тавсия қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Агар Соғлиқни сақлаш вазирлигидан ёзма равишда мурожаат бўлса, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Жума намозига келувчи намозхонларни коронавирусдан сақланиш юзасидан огоҳлантирмоқчи. Бу ҳақда Мусулмонлар идорасининг вакили Sputnik мухбирига маълум қилди.

—Ҳозирча Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан оғзаки мурожаат бўлди, хат билан ҳам чиқишмоқчи. Агар хат орқали мурожаат қилишса, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Жума намозига келувчиларни коронавирусдан сақланиш бўйича огоҳлантиришиш мумкин, – дейди Мусулмонлар идораси вакили.

Шунингдек, ССВ ахборот хизмати раҳбари — Фурқат Санаевга коронавирусдан сақланиш учун Ўзбекистон аҳолисига жамоат жойларида камроқ бўлиш тавсия этиладими мазмунидаги савол билан мурожаат қилдик.

Жители Тегерана идут по одной из центральных улиц в медицинских масках - Sputnik Ўзбекистон
Озарбайжонда биринчи коронавирус ҳолати аниқланди

“Албатта. Агар зарурат бўлмаса, хорижга чиқишни ҳам тавсия қилмаймиз. Айниқса, ўша вирус ўчоғи бўлган мамлакатларга чиқишни...” – дея жавоб берди у.  

Шунингдек, Фурқат Санаевга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини оммавий тадбирлар ва жамоат жойларида ҳам имкон қадар камроқ бўлишни тавсия қилади.

—Шамоллаш, грипп аломатлари сезилганда эса иш, ўқишга чиқмаган ҳолда уй ёки касалхона шароитида  даволаниш, кун давомида уч маротаба қўлларни ювиб туриш керак. Шамоллаган киши уй шароитида даволанганда уни оила аъзоларидан алоҳидалаш чораларини кўриш, у ётган хонани шамоллатиб туриш, айниқса, мактаб ва боғчаларда ҳам катта танаффус вақтида хоналарни шамолатиб туриш лозим. Сабаби, вирус нам ва кислород кирмайдиган жойда бўлади, дейди яна у.

Женщина в медицинской маске в центре Милана - Sputnik Ўзбекистон
Литва ва Беларусда ҳам коронавирус топилди

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус хавфи туфайли жума намозларига камроқ чиқиш тавсиясини берган эди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, жаҳонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 82 минг нафардан ошган, 2 800 дан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилган. Ҳозиргача Хитойдан ташқари ушбу инфекция 50 га яқин мамлакатда аниқланган.

Янгиликлар лентаси
0