Айрим бозорларда гўшт, картошка ва пиёзнинг нархи кўтарилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМясо на рынке в Ташкенте
Мясо на рынке в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистон ва Ўзбекистоннинг айрим деҳқон бозорларида гўшт ва сабзавот маҳсулотларининг 2020 йил 25 февралдаги кузатилган нархлари эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. Тошкентнинг “Миробод деҳқон бозори” да қўш гўштининг максимал нархи 68 минг сўмга кўтарилган. Бу ҳақда Давлат Статистика қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Олимлар гўшт ва колбаса саломатлик учун хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантирди

Қўй гўштининг минимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ деҳқон бозори” ва Миробод деҳқон бозори”да 39 000 сўмдан сотилган. 

Шунингдек, 1 кг мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари)нинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”да 36000 сўмдан қайд этилган.

Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори” да 57 000 сўмни ташкил этган.

Сабзавотлардан картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Эски шаҳар деҳқон бозори” ва “Фарҳод деҳқон бозори” да 1200 сўм, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да эса 5000 сўмдан максимал нархларда қайд этилган.

Пиёз маҳсулотининг минимал нархи Жиззахнинг “Жиззах марказий деҳқон бозори” да 1500 сўмдан сотилган бўлса, Урганчнинг “Урганч марказий деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да 4000 сўмга қиммат нархларда кузатилган.

Янгиликлар лентаси
0