19:25 03 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1295)
343 0 0

Таъкидланишича, ушбу чора Япония ва Италияда коронавирус авж олиши ва Ўзбекистон ҳудудида вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида кўрилган.

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020-йилнинг 1-мартидан бошлаб Токио ва Римга бўлган қатновларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, ушбу чора Япония ва Италияда коронавирус авж олиши ва Ўзбекистон ҳудудида вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида кўрилган.

Компания Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда барча рейсларида юқори хавфсизлик чоралари жорий этилгани, шу жумладан, Ўзбекистон давлат чегарасини кесиб ўтувчи шахслар санитария-карантин тадбирлари ва тиббий-санитария назоратларидан ўтказилаётганлигини эслатган.

Эслатиб ўтамиз, компания  27 февралдан бошлаб Жидда ва Мадинага, 1 мартдан эса Жанубий Кореяга бўлган қатновларни вақтинча тўхтатган эди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1295)

Асосий мавзулар