01:35 01 Декабр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1289)
74610

Трихолог-шифокор Олга Кохас Sputnik радиога берган интервюсида юқумли касаллик даврида соқол ва мўйловини қириш керакми ва зарур чоралар ҳақида ўз фикрларини айтди.

ТОШКЕНТ, 2 мар – Sputnik. Трихолог-шифокор Олга Кохас Sputnik радиосига берган интервюсида юқумли касаллик даврида соқол ва мўйловини қириш керакми деган саволга жавоб берди.

Коронавируснинг янги турининг дунё бўйлаб тарқалиши бир қатор афсоналарни келтириб чиқарди. Масалан, тиббий ниқобни кийганда, эркаклар юзга ёпишиб туриши учун соқолни  қириб ташлашлари керак деган фикрлар пайдо бўлди.

Бундай фикрларга ҳеч қандай асослар йўқ, дейди Ольга Кохас.

“Коронавирус шанчалик майдаки, тери орқали ўтади. Одам кийимсиз юрса, касал бўлиш эҳтимоли кўпроқ. Соқол ва мўйлов – бу узун сочлар, сочлар эса ҳимоя функциясига эга. Соқол ва мўйлов - бу ҳимоя деб, таъкидлаган бўлардим”, - деб таъкидлади шифокор.

Бироқ, бу ҳимоя фақат гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда ўз натижасини беради, дейди шифокор.

“Соқол ва мўйловни парвариш қилиш кераклигини англаш керак. Соқолни нафақат сув билан, балки шампунлар билан ювиш керак. Агар юздаги сочлар остидаги тошмалар бўлса, соқол остидаги терини тозалайдиган антисептик билан махсус воситалардан фойдаланиш керак. Соқолни ҳар қандай шароитда, турли мавсумда парвариш қилиш, вируслар деб қириб ташламаслик керак. Соқол - бу душман, деб айтмайман. Бу ерда вирус, айниқса коронавируснинг тарқалишига ёрдам бермайди”, - деди шифокор.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1289)

Асосий мавзулар