Ўзбекистонда талабаларга контрактни йилига тўрт маротаба тўлаш имконияти яратилди

Oбуна бўлиш
Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ОТМларда асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони икки бараварга қисқартирилади.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистонда  2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасалари талабаларига ўқув йили давомида тенг улушларда камида тўрт маротаба ўқиш учун тўловларни амалга ошириш имконияти тақдим этилади. Бу 2020 йилги Давлат дастурида белгиланган.

Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби ва миқдори белгиланди

Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ОТМларда асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони икки бараварга қисқартириш, олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш бўйича давлат буюртмаси параметрлари босқичма-босқич икки бараварга ошириш режалаштирилмоқда.

Дастурга кўра, 2020 йилда камида 5 та олий таълим муассасасини конкурс асосида танлаб, нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда уларни трансформация қилиш чоралари кўрилади.

Янгиликлар лентаси
0