Жисмоний шахсларга йўловчи ташиш ҳуқуқи берилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобили в Ташкенте
Автомобили в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, жисмоний шахсларга йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш ҳуқуқи берилади.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистонда жисмоний шахсларга йўловчи ташиш ҳуқуқи берилади. Бу 2020 йилги Давлат дастурида кўзда тутилган.

“Жисмоний шахсларга автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш ҳуқуқини бериш бўйича таклифларни киритсин”, - дейилган ҳужжатда.

Шунингдек, юк ташишни амалга оширишнинг бошланиши тўғрисида хабардор қилиш ва юкларни халқаро ташишни амалга оширувчи транспорт воситаларини “онлайн” рўйхатдан ўтказиш тартибини жорий этилади ва автомобиль транспортида юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш амалга оширилади.

Транспорт вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда “UzTrans” ягона интерактив ахборот тизимида ташувчилар фаолиятини мониторинг ва назорат қилишнинг замонавий усулларини қўллашни ҳисобга олган таклиф киритиш топширилган.

Янгиликлар лентаси
0