Энди хорижга чиқиш биометрик паспортини элчихоналар орқали олиш мумкин

© SputnikРабота консульства Узбекистана в Москве
Работа консульства Узбекистана в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2020 йил 1 мартдан бошлаб МДҲ мамлакатларида истиқомат қилувчи ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон фуқаролари ушбу мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларида хорижга чиқиш учун биометрик паспорт олишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 3 мар – Sputnik. 2020 йил 1 мартдан бошлаб МДҲ мамлакатларида истиқомат қилувчи ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон фуқаролари ушбу мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларида хорижга чиқиш учун биометрик паспорт олишлари мумкин, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Первые загранпаспорта вручены своим владельцам - Sputnik Ўзбекистон
Консуллик рўйхатида турувчиларга биометрик паспорт бериш тартиби белгиланди

Республика фуқаролари хорижга чиқиш учун биометрик паспортни олиш ва қабулга ёзилиш (биографик маълумотлар ва биометрик параметрларни топшириш мақсадида) учун https://consulate.mfa.uzвеб-портали орқали электрон ариза тўлдиришлари мумкин.

Шунингдек, вазирлик томонидан чет эл мамлакатларида паспорт расмийлаштириш тизимини босқичма-босқич тадбиқ этиш устида иш олиб борилмоқда ва унинг натижалари тўғрисида ватандошлар ўз вақтида хабардор қилинади.

Бундан ташқари, 1-мартдан бошлаб https://consulate.mfa.uz веб-порталида консуллик рўйхатига олиш интерактив тизими жорий этилган бўлиб, буни фуқаролар масофадан туриб Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига шахсан келмасдан амалга ошириш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0