Ўзбекистондаги барча таълим муассасаларида айрим чекловлар ўрнатилди

© Россотрудничество в УзбекистанеБолее ста студентов Ташкентского государственного университета узбекского языка и литературы имени Алишера Навои написали диктант на русском языке по творчеству советского писателя Михаила Шолохова
Более ста студентов Ташкентского государственного университета узбекского языка и литературы имени Алишера Навои написали диктант на русском языке по творчеству советского писателя Михаила Шолохова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Барча халқаро тадбирлар, олимпиадалар ва шу каби бошқа тадбирларни ҳам ўтказмаслик ва уларда қатнашиш учун чет мамлакатларга бормаслик чораларини қатъий кўриш вазифалари белгиланди.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистондаги барча олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида коронавирус инфекциясига қарши эҳтиёт чоралари кучайтирилиб, тегишли чекловлар ўрнатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Таъкидланишича, барча таълим муассасаларида  профилактик чора ва назоратни  кучайтириш, тегишли санитария тадбирларини амалга ошириш орқали мураббий  ва талаба-ўқувчилар саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида Олий ва ўрта махсус касб- ҳунар таълим вазирлиги билан ҳам қўшма қарор қабул қилинган.

“Унга кўра, ўқитувчи ва талабаларни ўқиш, малака ошириш ва тажриба алмашуви бўйича алоҳида кўрсатма бўлмагунча  хорижга, айниқса, коронавирус инфекцияси қайд этилган давлатларга чиқишларини чегаралаш, барча халқаро тадбирлар, олимпиадалар ва шу каби бошқа тадбирларни ҳам  ўтказмаслик ва уларда қатнашиш учун чет мамлакатларга бормаслик ҳамда Ўзбекистонга келаётган чет эллик талаба ва ўқитувчиларнинг вақтинчалик киришини чегаралаш чораларини қатъий кўриш вазифалари белгиланди”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, мазкур ҳужжат билан таълим муассасаларида талабаларнинг ҳар кунлик тана ҳароратини ўлчаш, кунлик кузатувларни олиб бориш, ўткир респиратор инфекция касаллиги белгилари аниқланганларни тиббий пунктга олиб бориш, талаба ва ўқувчиларнинг шахсий гигиена қоидаларига амал қилишларини мунтазам назорат қилиш, аудиториялар, талабалар турар жойлари ва бошқа хоналарда кунлик дезинфекция тадбирларини мунтазам  ўтказиш, танаффус вақтларида барча хоналарни шамоллатиш каби профилактик тадбирларни қатъий амалга ошириш кўрсатиб ўтилди.

Продажа медицинских масок в аптеках - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус: Ўзбекистонда ҳар бир таълим муассаса раҳбари огоҳлантирилди

Шу билан бирга, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш учун шароит яратиш, талаба ва ўқувчиларга қўлларини кунига бир неча маротаба совунлаб ювишини тавсия қилиш, ССВ томонидан  коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича тайёрланган  тарқатма материалларни барча талабаларга етказиш каби вазифалар ҳам акс этган. Бундан ташқари, санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва дезинфекция тадбирларини бажарилиши бўйича ҳар бир таълим муассасанинг раҳбари шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб, 92 минг нафардан зиёд инсон коронавирус билан касалланган, шундан вафот этганлар 3100  нафардан ошган. Шу вақтгача 48 минг нафардан ошиқ киши ушбу касалликдан бутунлай соғайган.

Янгиликлар лентаси
0