Тошкентда ягона миграцион марказ иш бошлади

Oбуна бўлиш
Тошкентда Россияга жўнаб кетишни режалаштирган меҳнат мигрантларига рус тили, Россия қонунчилиги асослари ва тарихини ўргатувчи миграция маркази иш бошлади.

ТОШКЕНТ, 5 мар - Sputnik. Тошкентнинг Яшнобод туманида жойлашган “Ишга марҳамат” мономарказига ташрифи доирасида Ягона миграцион марказ фаолият бошлади, деб хабар қилмоқда Миграция агентлиги матбуот хизмати.

Мигранты во время экзаменационного тестирования - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанддаги миграция маркази Петербург корхоналари учун ишчиларни танлайди

Марказни ташкил этишдан асосий мақсад Россия Федерациясига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон фуқароларини жўнаш олдидан тайёрлаш, мослашув ва психологик тайёрлаш хизматларини кўрсатишдан иборат.

Бу ерда миграцион картани тўлдириш тартиби, суғурта полисларини расмийлаштириш каби имкониятлар яратилган. 

Шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Россия Халқлар дўстлиги университети келишувига мувофиқ, Россияга ишлаш учун кетаётган фуқароларга рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигини ўргатиш ва патент олиш учун талаб этиладиган тегишли сертификатни Ўзбекистонда бериш каби хизматлар кўрсатилади.

Янгиликлар лентаси
0