“Қўқон- Андижон-Қўқон”: Янгиланган электричка йўлга чиқди

© АО "Узбекистон темир йуллари" Состоялась церемония запуска междугороднего рейса “Андижан – Коканд – Андижан” на обновлённых электричках со всеми удобствами для пассажиров
Состоялась церемония запуска междугороднего рейса “Андижан – Коканд – Андижан” на обновлённых электричках со всеми удобствами для пассажиров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Электричка ўз йўлида 9 та вокзалда тўхтаб ўтади. Масалан, Қўқондан Олтиариққа қадар – 3000 сўм, Қува ва Марғилонгача – 5000 сўм, Қўқондан Андижонгача эса – 7000 сўмни ташкил этади.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. “Қўқон – Андижон – Қўқон” йўналишида замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган,  йўловчилар учун барча қулайликларга эга электричканинг шаҳарлараро қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси хабар қилди.

Эндиликда “Қўқон – Марғилон – Андижон” йўналиши бўйича ҳар куни иккитадан электропоезд йўловчиларга хизмат кўрсатада. 

Таъкидланишича, янгиланган вариантдаги замонавий ва қулай электричкада йўловчилар учун барча шароитлар мавжуд.  Вагонларда қишда иссиқ,  ёзда салқин ҳарорат таъминланади. Вагонларда қишда иссиқ,  ёзда салқин ҳарорат таъминланади.  Йўловчилар вагондаги юмшоқ ўриндиқлардан жой олиб,  ўрнатилган мониторларда манзилга етгунга қадар концерт дастурларини томоша қилиб,  янгиликлардан ҳам хабардор бўлади.

© АО "Узбекистон темир йуллари" Состоялась церемония запуска междугороднего рейса “Андижан – Коканд – Андижан” на обновлённых электричках со всеми удобствами для пассажиров
“Қўқон- Андижон-Қўқон”: Янгиланган электричка йўлга чиқди - Sputnik Ўзбекистон
Состоялась церемония запуска междугороднего рейса “Андижан – Коканд – Андижан” на обновлённых электричках со всеми удобствами для пассажиров

Эрталабки соат 06:22 да Қўқон вокзалидан чиққан поезд соат 9:03 да Андижон вокзалига етиб келади.  Масофанинг умумий узунлиги 136 километрни ташкил этиб,  электричка бу йўлни 2 соат 45 дақиқада босиб ўтади. 

Электричка ўз йўлида 9 та вокзалда тўхтаб ўтади. Масалан,  Қўқондан Олтиариққа қадар – 3000 сўм,  Қува ва Марғилонгача – 5000 сўм,  Қўқондан Андижонгача эса – 7000 сўмни ташкил этади.

Ҳозирда “Тошкент – Хўжакент –Тошкент” ҳамда “Тошкент – Гулистон – Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган электричкалар ҳам сифатли таъмирланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0