ИИВ бир аёлнинг сочини юлиб, уятли сўзлар билан ҳақорат қилган фуқарони қидирмоқда

CC0 / pixabay / Девушка в поле
Девушка в поле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бир аёл бошқа бир аёлни уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, уни сочидан тортиб ураётгани тасвирланган видеолар кенг тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган навбатдаги “самосуд” ҳолатини суриштирмоқда ва айбдор шахсларга нисбатан чора кўриш мақсадида фуқароларга мурожаат қилди.

Ижтимоий тармоқларда бир аёл бошқа бир аёлни уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, уни сочидан тортиб юзларига қўли билан ураётгани тасвирланган видеолар кенг тарқалмоқда.

ИИВ хабарига кўра, ўрганишлар натижасига кўра бугунги кунга қадар ички ишлар органлари Навбатчилик қисмларига видеода тасвирланган ҳолатлар юзасидан ҳеч ким мурожаат қилмаган.

“Айбдор шахсларга нисбатан чора кўриш ва қонунийликни таъминлаш мақсадида, Сиздан видеода тасвирланган ҳолат юзасидан асосли маълумотга эга бўлсангиз, телеграм орқали @muloqot_maydoni манзили ёки телефон орқали 71 231 34 68 рақамига хабар қолдиришингизни сўраймиз”, - дейилган хабарда.

Тошкент ИИББ интернетда кенг тарқалган “Қўйлиқ” бозоридаги “самосуд”га изоҳ берди

Вазирлик хабар берган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатланишини қайд этган.

Янгиликлар лентаси
0