Тошкентда “кўринмас” рақамли ҳайдовчилар сони кўпайди - фото

© Пресс-служба ГУВД ТашкентаАвтомобиль с закрытым номером в Ташкенте
Автомобиль с закрытым номером в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда авторақамни "яширишга" уринаётган ҳайдовчилар сони кўпайди. Улар бу билан рақамларни радарлар учун “кўринмас” ҳолга келтирмоқчи бўладилар.

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Тошкентда авторақамни "яширишга" уринаётган ҳайдовчилар сони ошди, деб хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

Знак аварийной остановки - Sputnik Ўзбекистон
Сергелида маст ҳайдовчи пиёдани уриб юбориб, иккита автомобиль билан тўқнашди

Хабарда айтилишича, сўнги вақтда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари давлат рақами ўқиб бўлмайдиган ҳолатга келтирилган автомобиллар суратларини тез-тез Тошкент ИИББга жўнатилмоқда.

“Суратларда кўпинча автомобиллар давлат рақамлари бўёқ билан бўялган ёки улардаги ҳарфлар устига бирор нарса ёпиштирилганлиги, рақамлари устидан турли плёнкаларни тўлиқ ётқизишлари акс этган (бу билан рақамларни радарлар учун “кўринмас” ҳолга келтирмоқчи бўладилар). Баъзида рақамларни расво ҳолатга келтиришади. Бундай ҳолатнинг ғайритабиийлиги автомобилнинг кузови ярқирайдиган даражада тозалиги билан кўзга ташланади.

Йўл ҳаракати қоидаларида бир қатор шартлар борки, улар юзага келганда автомобилдан фойдаланиш тақиқланади. Улар қаторида давлат рақам белгиларининг етарли даражада кўринмаслик ҳолат ҳам қайд этилган. Ҳайдовчи мунтазам равишда автомобилининг ҳолати фойдаланиш шартларининг барчасига мувофиқ эканлигига ишонч ҳосил қилиб туриши лозим. Акс ҳолда жарима майдончасига тушиб қолиш мумкин”, - дейилган хабарда.        

Масалан, 28 февраль куни ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчиларидан бири биз билан улашган суратда  Matiz русумли автомобиль 10 W 834 QA давлат рақамининг иккита белгиси устига пухталик билан қозоғ ёпиштиргани акс этган. Қўшимча тарзда худди шу автомобилнинг бошқа ракурсдан туширилган сурати ҳам жўнатилган эди: унда олд томондаги давлат рақамлари талабларга мувофиқ ҳолатда эди. 

© ГУВД ТашкентаВ Ташкенте все больше водителей стали прятать госномера своего авто
Тошкентда “кўринмас” рақамли ҳайдовчилар сони кўпайди - фото - Sputnik Ўзбекистон
В Ташкенте все больше водителей стали прятать госномера своего авто

Шу куннинг ўзида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари автомобилни ишончнома асосида бошқарган ҳайдовчи 31 ёшли Ҳилола М.га нисбатан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125 (“Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш”) ҳамда 128-6 (“Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши”) моддаларига мувофиқ баённома расмийлаштирдилар. 

“Давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқариш – базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”. Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига мувофиқ, мазкур ҳолларда қоидабузарнинг транспорт воситаси жарима майдончасига жойланади.

Янгиликлар лентаси
0