Қарсилдоқ олмаларни қандай тўғри истеъмол қилиш керак – шифокор тавсияси

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишЯблоки на сельскохозяйственной ярмарке
Яблоки на сельскохозяйственной ярмарке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олмани пўчоғи билан истеъмол қилиш фойдали ҳисобланади, аммо баъзи ҳолларда бу инсон организмига зиён етказиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Олмани пўчоғи билан истеъмол қилиш фойдали ҳисобланади, аммо баъзи ҳолларда бу инсон организмига зиён етказиши мумкин.

Девушка принимает ванну - Sputnik Ўзбекистон
Кимларга иссиқ душ қабул қилиш мумкин эмас? - шифокор тавсияси

Ушбу мевадан қандай фойда олиш ва зарарли таъсирларни олдини олиш ҳақида Sputnik’га парҳезшунос-шифокор Ирина Лизун сўзлаб берди.

Олма - бу рациондаги энг оддий ва шу билан бирга соғлом мевалардан бири ҳисобланади, аммо баъзи одамлар уни нотўғри истеъмол қилишади. Гап шундаки, бу мевани пўчоғини артиш керак эмас, чунки пўчоғида танани тозалашга ёрдам берадиган озиқа толалари мавжуд. Шифокор “агар олмани пўчоғидан тозаласангиз, ахлатга меванинг фойдали қисмини ташлаган бўласиз”, деб таъкилади.

“Одамларнинг энг катта муаммоси бу - ошқозон-ичак трактининг ёмон ишлаши. Овқат ҳазм қилиш тракти - табиий детоксификация қилувчи орган. Агар у яхши ишласа, у ҳолда организм ўзини ўзи тозалайди. Олма пўчоғидаги толалар ҳеч нарса тўпланиб қолмаслигини таъминлайди. Озиқа толасининг иккинчи вазифаси - ичимиздаги микробиотани тўйдириш. Пўчоғини тўлиқ ҳазм қилмаймиз, бактериялар эса уни ҳазм қилади. Ютиш жараёнида бу бактериялар жуда кўп фойдали моддаларни ажратади”, - дейди парҳезшунос.

Чакана савдо тармоқларининг агрессив маркетинги сабабли одамлар олма пўчоғини тозалаб, фойдали толани ахлатга ташлашни бошлашди.

Мевага янада чиройли кўриниш бериш учун айёр сотувчилар олмага мум билан ишлов берадилар. Ҳа, бу савдони яхшилайди, аммо бу соғлиққа ёмон таъсир қилади, дейди Ирина Лизун.

“Мум билан ишлов берилган олмани ейгани учун ҳеч ким ўлмайди. Аммо, энг яхши ҳолатда олмани илиқ сув билан ювиб, сочиқ билан артиш керак. Мум бутунлай ювилмайди, лекин ҳеч бўлмаганда қисман олиб ташланади. Мум аллергик реакция ёки тошмаларга олиб келиши мумкин. Агар буни сезсангиз, овқатланишдан олдин уни тозалаш яхшироқ бўлади”, - деб маслаҳат беради шифокор.

Янгиликлар лентаси
0