Наманганда янги ҳоким тайинланди

© Хокимият Наманганской областиХоким Наманганской области Олимжон Исаев
Хоким Наманганской области Олимжон Исаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шаҳар маъмуриятининг собиқ раҳбари Шавкат Абдураззоқов куни кеча Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси раиси этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Олимжон Исаев Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинланди, деб хабар беради шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Памятник Уч паҳлавон в Намангане открылся заново - Sputnik Ўзбекистон
“Уч паҳлавон” ҳайкали - ўзбек, тожик ва қирғиз халқлари дўстлиги рамзи

Йиғилишда Президентнинг маслаҳатчиси ўринбосари Умар Исмоилов ва вилоят раҳбари Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Олимжон Исаев 1972 йилда Наманганда туғилган. Тошкент давлат аграр университети ва Наманган давлат университетини тамомлаган. Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у "Ўзагрокимёхимоя" акциядорлик жамиятининг раиси бўлган.

Эслатиб ўтамиз, кеча шаҳар маъмуриятининг собиқ раҳбари Шавкат Абдураззоқов Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси этиб тайинланган эди.

Бу Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида маълум бўлди.

Янгиликлар лентаси
0