Россияда чет эллик талабаларга рухсатнома олмасдан ишлаш ҳуқуқи берилди

© StevebidmeadСМС ўқиётган талабалар
СМС ўқиётган талабалар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги қонунга кўра Россияда таҳсил олаётган чет эллик талабалар энди мамлакат ҳудудида ҳеч қандай патентсиз ишлаши мумкин.

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Россия Федерацияси Президенти касбий таълим муассасалари ва олий ўқув юртларининг кундузги таълим йўналишида таҳсил олаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни иш билан таъминлаш тартибини соддалаштирувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда  Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби маълум қилмоқда.

Мужчина с чемоданом в руке - Sputnik Ўзбекистон
Қўшни давлат ОТМларида ўқийдиган талабалар ўқишини Ўзбекистонга кўчириши мумкин

Жорий йилнинг 5 август куни кучга кирадиган ушбу янги қонун ҳужжатига кўра, бундан буён Россияда ўқишини давом эттираётган чет эл фуқаролари махсус рухсатнома ёки патент олмасдан ўзи истаган ташкилотларда ишлаши мумкин.

Аввалроқ  эса чет эллик талабалар ўзлари таълим олаётган университет ва олий ўқув юртлари томонидан таъсис этилган ташкилотларда патентсиз ишлаши мумкин бўлган.

Бундан ташқари агар чет эллик талаба ўқишни тугатган ёки ўз ихтиёрига кўра тўхтатган тақдирда, ишлашни тўхтатиш, меҳнат ёки хизмат кўрсатиш шартномасини ҳам бекор қилиш керак.

Янгиликлар лентаси
0