21:16 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Жамият
Ҳавола олиш
118 0 0

Онлайн тизим орқали республика олий таълим муассасаларига ўқиши кўчирилиши тавсия этилганлар тўғрисида маълумот бериб борилади. 

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Олий ва ўрта махсус вазирлиги томонидан янги интерактив хизмат ишга туширилди. Эндиликда қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш натижаларини фуқаролар ушбу онлайн тарзида билишлари мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Бунинг учун тизимга фуқаронинг паспорт серияси ва рақами киритилиши лозим.

Жорий йилнинг 7 февралидан 15 февралигача ариза билан мурожаат қилган фуқаролар ҳозирда тест режимида фаолият юритаётган тизим орқали ўз натижаларини билишлари мумкин.

Шунингдек, аризалар 2020 йилнинг 15 март санасигача қабул қилинади.

Келажакда эса маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун ҳам аризалар қабул қилиниши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, бир  оз аввал қўшни давлатларда таҳсил олаётган талабаларга ўқишини Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ариза топширишга рухсат берилган эди.

Асосий мавзулар