01:08 30 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB132.07
  • EUR12003.57
  • USD10321.21
Жамият
Ҳавола олиш
107 0 0

Ўзбекистонда инглиз тилини ўрганишга келажакда 60 млн $ сарфланиш режалаштирилмоқда - Шерзод Шерматов.

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Жорий йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Халқ таълими вазири  Шерзод Шерматов ҳамда EF Education First компанияси директори Карл-Йоханн ўртасида Вестринг англашув мемораундуми имзоланди. Бу ҳақда Инновация, Технология ва стратегия маркази Ахборот хизмати маълум қилмрус тилини оқда.

Меморандумда кўзланган вазифалар  ҳар икки томон ҳамда Инновация, технология ва стратегия маркази томонидан қўллаб-қувватланиб, Ўзбекистонда инглиз тилини ўрганишни хоҳловчилар билимини баҳолаш, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг малакасини ошириш бўйича тренинглар ташкил этилишига ҳамкорлик қилади.

Қайд этиш жоизки, EF Education First компанияси инглиз тили бўйича турли ўқув дастур, методика ва педагогик ёндашувларни таклиф этувчи дунёдаги йирик ташкилотлардан биридир.

Ҳозирда Ўзбекистоннинг инглиз тилини билиш даражаси 100 га яқин мамлакат ичида 95 ўринда эканлиги қайд этилган. Келажакда эса уни ривожлантириш учун эса 60 млн $ сарфланиши кўзда тутилмоқда.

Асосий мавзулар