“Рақамли Тошкент:” Мирзиёев янги тизимларни жорий этишни муҳокама қилди

© Пресс-служба"Цифровой Ташкент": президент обсудил внедрение новых систем
Цифровой Ташкент: президент обсудил внедрение новых систем - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мирзиёев икки йил мобайнида 1,5 мингдан зиёд ижтимоий объектни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш бўйича топшириқ берди.

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “рақамли Тошкент” лойиҳаси билан танишди ва кўплаб кўрсатмалар берди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Проспект имени Мирзо-Улугбека в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Қозоқ компанияси Тошкентдаги “Ақлли шаҳар” лойиҳасини амалга оширишда ёрдам беради

Таъкидланишича, “рақамли Тошкент” тизимини жорий этиш, уни икки йил давомида синовдан ўтказиб, бошқа ҳудудларга эса тайёр дастурий таъминотларни етказиб бериш режалаштирилмоқда.

Мирзиёев жорий йилда болалар боғчаси, масофавий таълим, шаҳар жамоат транспортлари учун ягона электрон чипта, қурилишни назорат қилиш, электрон тиббиёт картаси каби янги дастурий таъминотлар ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш бўйича топшириқлар берди.

Шу мақсадда Тошкент шаҳридаги 15 та ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази, 11 та кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда 62 та поликлиника “Ягона электрон тиббий карта” ва “Электрон поликлиника” ахборот тизимига уланиб, хусусий клиникалар билан интеграция қилинади. Бундай тизим бошқа соҳа ва тармоқларда ҳам татбиқ этилади.

“Дастурий маҳсулотлар узлуксиз ва самарали ишлаши учун инфратузилма зарурлиги қайд этилар экан, барча давлат муассасаларини юқори тезликда маълумот узатиш тармоғига улаш, замонавий компьютер технологиялари билан таъминлаш вазифаси қўйилди”, - дейилган хабарда.

Телекоммуникация инфратузилмаси “рақамли шаҳар” концепциясининг асоси эканлигини ҳисобга олиб, икки йил мобайнида 1,5 мингдан зиёд ижтимоий объектни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш бўйича топшириқ берилди.

“Рақамли Тошкент” лойиҳасини молиялаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Бу жараёнда давлат-хусусий шериклик асосида бизнес доираларнинг фаол иштироки учун шароит яратиш кераклиги таъкидланди. 

Шунингдек, “Электрон ҳукумат” тизими орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини ошириш, уларни электрон шаклга ўтказиш ишларини жадаллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Янгиликлар лентаси
0