Тошкентдаги бир қатор кўчалар номлари ўзгариши мумкин

Oбуна бўлиш
Пойтахтдаги бир қатор кўчаларга Ўзбекистон илм-фани, маданияти ва адабиёти тараққиёти ва ривожига улкан ҳисса қўшган ёзувчи, олим ва артистлар номлари берилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Тошкент шаҳридаги бир қатор кўчаларга Ўзбекистон илм-фани, маданияти ва адабиёти тараққиёти ва ривожига улкан ҳисса қўшган ёзувчи, олим ва артистлар номлари берилиши мумкин. Маданият вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйган.

Улица Заводская в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекона Докаш: Тошкентда тунги гастрономик кўча яратишмоқчи

Қонун лойиҳаси билан 2020 йил давомида маърифатпарвар аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 145 йиллиги, Ўзбекистон халқ артистлари Олим Хўжаев ва Сойиб Хўжаев таваллудларининг 110 йиллиги, Ўзбекистон халқ ёзувчилари Саид Аҳмад, Асқад Мухтор ҳамда атоқли олимлар Саъди Сирожиддинов ва Иброҳим Ҳамробоевлар таваллудининг 100 йиллиги, Ўзбекистон халқ шоири Жуманиёз Жабборов таваллудининг 90 йиллиги, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев таваллудининг 80 йиллиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Шавкат Раҳмон, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам ҳамда Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим таваллудларининг 70 йиллик юбилейлари кенг нишонланади.

Шу мақсадда мамлакатдаги таълим муассасалари, ижод мактабларида таниқли адиб ва санъаткорлар, олимлар иштирокида мазкур таваллуд саналарига бағишланган учрашувлар, китобхонлик кечалари ва илмий-амалий конференциялар ташкил этилади ҳамда ўтказилади.

Вазирлик таваллуд саналари нишонланадиган ижодкорлар ва олимларнинг яшаган хонадонларга ёдгорлик лавҳалари ўрнатиш, Тошкент шаҳридаги кўчаларга уларнинг номларини беришни таклиф қилмоқда.

Қонун лойиҳаси 25 санасига қадар жамоатчилик муҳокамасида бўлади.

Янгиликлар лентаси
0