UzAuto Motors автомобиль нархларини нега оширганини изоҳлади

© Узавтомоторс / ASKAR YACUBOV для Sputnik Узбекистан Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс
Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Компания нархларни қайта кўриб чиқиш қарори нархлар конъюнктураси, шунингдек, ички ва ташқи бозордаги умумий макроиқтисодий вазиятнинг ўзгаришига боғлиқлигини маъум қилди.

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. UzAuto Motors автомобилларнинг чакана нархлари янгилангани бўйича расмий маълумот берди.

“UzAuto Motors компанияси нархларни қайта кўриб чиқиш қарори нархлар конъюнктураси, шунингдек, ички ва ташқи бозордаги умумий макроиқтисодий вазиятнинг ўзгариши билан боғлиқ эканлигини маълум қилади”, - дейилган хабарда.

2020 йилнинг 4 мартига қадар шартнома имзолаган харидорлар учун шартномадаги барча шартлар сақлаб қолинади.

Хабарда таъкидланишича, 2017 йилнинг сентябрь ойида сўнги марта автомобиль нархлари ўзгарганидан буён долларнинг сўмга нисбатан айрибошлаш курси ўсган, хом ашё нархлари, коммунал хизматлар тарифлари, транспорт хизматлари нархлари ошган.

Бундан ташқари, аввал солиқ имтиёзларига эга бўлган UzAuto Motors компанияси 2019 йилнинг октябрь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ солиқларни умумий асосларда, жумладан ҚҚС бўйича тўлашни бошлади.

Акция GM Uzbekistan Автосалон под открытым небом - Sputnik Ўзбекистон
GMдан машина олмайман: ўзбекистонликлар нарх ошишига қарши флешмоб уюштиришди

2019 йилда компания 2,5 трлн. сўм солиқ тўлаган бўлса, жорий йил учун эса ушбу кўрсаткич 4,2 трлн. сўмни ташкил қилиши кутилмоқда.

Яқин келажакда компаниянинг ўзи учун белгилаган устувор йўналишлардан бири бу сўнги вақтда амалиётда кенг қўлланилаётган истеъмолчилар учун ажратиладиган автокредит ва муддатли тўлов тизимларини янада ривожлантиришдир.

"Ушбу йўналиш банклар билан яқин ҳамкорликни кўзда тутади. UzAuto Motors автомобиль кредитларини ривожлантиришга тайёр бўлган банклар билан ҳамкорлик учун доим очиқ", - дейилади хабарда.

"Ўзбекистон автомобиль бозорини глобал ислоҳ қилиш доирасида, соғлом рақобатбардош экотизимни яратиш мақсадида "Ўзавтосаноат" яқин келажакда масъул давлат органлари томонидан кўриб чиқиладиган Ўзбекистон бозорига олиб кириладиган хорижий автомобилларга божхона тўловларини камайтириш ташаббуси билан чиқди. Ички бозорда рақобатнинг кучайиши UzAuto Motors компаниясининг бошқарув тизимини янада такомиллаштиришга, компаниянинг рақобатбардошлигини, шунингдек ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг сифати ва ҳаммабоплигини оширишга имкон беради", - дея хулоса қилган компания.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча UzAuto Motors компанияси 9 мартдан автомобиллар учун янги нархларни эълон қилган эди. Унга кўра, автомобиллар нархи турига қараб 3 фоиздан 21 фоизгача ошган. Бу жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлди ва улар ҳатто ижтимоий тармоқларда компанияга қарши флешмоб бошлаб юборишди.

Янгиликлар лентаси
0