08:37 26 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
184 0 0

Байрам арафасида уюштирилаётган ҳашардан тушган маблағлар кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган муҳтож оилаларга сарфланади.

ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik. Жорий йилнинг 14-15 март куни республика ҳудудлари бўйлаб “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилмоқда.

Ушбу хайрия ҳашари ҳукумат фармойиши доирасида Наврўзни муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкламзорлаштириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Ҳашар вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимлар, шунингдек, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан ажратиладиган ихтиёрий маблағлар асосида уюштирилмоқда.

Ундан тушган маблағлар кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар,  ёлғиз қариялар ҳамда пенсионерларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш учун сарфланади.

Асосий мавзулар