Қурол ишлаб чиқариш учун кимдан лицензия олиш керак?

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишРабота Климовского специализированного патронного завода
Работа Климовского специализированного патронного завода - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда Қурол ва ўқ-дорилар ишлаб чиқариш фаолиятини Миллий Гвардия лицензиялайди - Ҳуқуқий ахборот.

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Жорий йилнинг 11 март куни Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ҳукумат низоми тасдиқланди. Бу ҳақда ”Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилмоқда. 

Унга кўра, фуқаровий ва хизмат қуроли ёки унинг ўқдориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ёки реализация қилиш фаолиятини Миллий гвардия лицензиялайди. Лицензияларнинг амал қилиш муддати чексиз бўлиб, талабгорлар ариза билан мурожаат қилган тақдирда уларга лицензия берилиши мумкин.

Бунда даъвогарлар аризаси кўриб чиқилганлиги учун 892 минг сўм миқдорда тўлов тўлайди. Лицензия олгач, яна 2 млн 230 минг сўм миқдорда давлат божи ҳам тўлайди.  

Лицензия ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади, унинг талаблари ва шартларига риоя этилишини ҳам Миллий гвардия назорат қилиб боради.

 

Янгиликлар лентаси
0