09:23 26 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1228)
481 0 0

Ўзбекистонга коронавирус инфекциясининг кириб келганлиги тўғрисидаги тарқалган аудиохабар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рад этилди.

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Ўзбекистонга коронавирус инфекциясининг кириб келганлиги тўғрисидаги тарқалган аудиохабар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рад этилди. Бу ҳақда вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими орқали маълум қилинди.

Шунингдек, Олмалиқ шаҳрида вирус туфайли 17 нафар фуқаронинг вафот этганлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ёпиқ йиғилиш ўтказилганлиги ҳақидаги аудихабарда айтилган фактлар ҳам мутлақо ёлғон ва асоссиз эканлиги таъкидланди.

“Такрор бўлса-да, айтиб ўтиш лозимки, дунёдаги эпидемик вазиятдан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг олдини олиш борасида барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда ва бу жараён қатъий назоратга олинган” –  дейилади вазирлик хабарида.

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонга вирус кириб келганлиги, Олмалиқда ушбу вирусдан фуқаролар вафот этётгани ва Соғлиқни сақлаш вазирлигида бу бўйича ёпиқ йиғилиш ўтказилгани ҳақида аёл киши томонидан аудиохабар тарқатилган эди.  

Сўнгги маълумотларга кўра, жорий йилнинг 15 январидан айни пайтга қадар мамлакат бўйича 14 кунлик тиббий кузатувга олинган фуқаролардан 5082 нафарида ҳеч қандай инфекция аломатлари аниқланмаганлиги учун кузатувдан чиқарилган, 2214 нафар фуқароларда эса тиббий кузатув давом эттирилмоқда.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1228)

Асосий мавзулар