21:33 14 Июл 2020
Эфир
  • RUB143.88
  • EUR11518.27
  • USD10194.96
Жамият
Ҳавола олиш
1070 0 0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти фаоллари билан учрашувда автомобиллар нархи борасида ўз фикрини билдирди.

ТОШКЕНТ, 13 мар – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти фаоллари билан учрашувда автомобиллар нархи оширилганига ўз муносабатини билдирди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

“Мана кўряпсизлар, автосаноатимиз раҳбарлари машиналар нархини оширишга қарор қилгани одамларнинг норозилигига сабаб бўлди. Бу иқтисодий жиҳатдан керакдир, лекин ҳозирги шароитда тўғри эмас. Биз халққа енгиллик яратишимиз лозим. Ҳар бир қарорни етти марта эмас, етмиш марта ўйлаш зарур. Аввало халқимизнинг сотиб олувчанлик қобилиятини мустаҳкамлаш керак,” - деди президент.

Давлат раҳбари бозор иқтисодиётига ўтиш оғирлиги, лекин мамлакат шу йўлдан боришини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors компанияси 9 мартдан автомобиллар учун янги нархларни эълон қилган эди. Унга кўра, автомобиллар нархи турига қараб 3 фоиздан 21 фоизгача ошган. Бу жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлди ва улар ҳатто ижтимоий тармоқларда компанияга қарши флешмоб бошлаб юборишди.

Куни кеча Монополияга қарши кураш қўмитаси “UzAuto Motors” АЖ томонидан нархларнинг оширилиши бўйича ўз баёнотини эълон қилганди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси “UzAuto Motors” АЖ томонидан автомобиллар нархлари оширилиши қай даражада иқтисодий асосланганлигини ва адолатли шаклланганлиги аниқлаш учун корхонанинг тадбиркорлик фаолиятини текширишга қарор қилган.

Асосий мавзулар