03:47 30 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Жамият
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1288)
2789 0 0

Францияда бўлиб қайтган 1 нафар Ўзбекистон фуқаросида янги COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди.

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди.

“Жорий йилнинг 15 март куни соат 06.00 да Республика Вирусология институти лабораториясида Франция Республикасида бўлиб қайтган 1 нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди”, - дейилади Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги хабарида.

Ҳозирда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда.

Таъкидланишича, ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов мавжуд вазият бўйича хавотирга ўрин йўқлигини маълум қилди. Ушбу бемор билан мулоқотда бўлган шахслар, у билан бирга Франциядан учиб келган йўловчиларнинг тўлиқ рўйхати тузилган, уларнинг яшаш жойларини аниқлаш ва улар устидан тиббий кузатув ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда, эпидемияга қарши барча тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Бу хабардан кейин аҳоли ўртасида ваҳима уйғониши керак эмас. 80 фоиз ҳолатларда касаллик енгил ўтмоқда, 15 фоиз ҳолатларда ўрта даражада, фақат 5 фоиз ҳолатларда оғир ҳолат. Касаллик оғир ўтиши ҳолатлари сурункали касаллиги бор ёши катта одамларда кузатилмоқда. Кўряпмизки, касалланганларнинг 50 фоиздан ортиғи бутунлай соғайиб, нормал ҳолатга қайтган. Шунинг учун, халқимиздан сўрардикки, ваҳимага тушмасдан, шахсий гигиена қоидаларига жиддий риоя этишларини, хонадонларини озода сақлаш, жамоат транспортидан фойдалангандан кейин доим қўлларни совунлаб юриш, зарарсизлантирувчи воситаларни қўллаш тавсия этилади, -деди у.
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1288)

Асосий мавзулар