Тошкент метроси учун яна 10 та Россия поезди сотиб олинади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства Сергелийской ветки столичного метрополитена.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства Сергелийской ветки столичного метрополитена. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Тошкентдаги метрополитен ер усти линияси учун “Метровагонмаш” АЖдан 10 та ҳаракатланувчи таркиб вагонларини харид қилмоқчи.

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўзбекистон Тошкент шаҳридаги метрополитен ер усти линияси учун 10 та ҳаракатланувчи таркиб вагонларини харид қилмоқчи.

Президентнинг тегишли фармойиши жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Лойиҳа ташаббуси “Ўзбекистон темир йўллар” АЖ томонидан билдирилган. Вагонларни “Метровагонмаш” АЖдан харид қилиш режалаштирилмоқда.

Строительство Сергелийской ветки метро - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдан Нурафшон шаҳрига метро қатнови йўлга қўйилади

Қуйидагилар лойиҳани молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:

- Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 10 йил муддатга, шу жумладан 3 йил имтиёзли муддат билан бериладиган, 6 ойлик LIBOR ставкасига тенг фоиз ставкаси плюс йиллик 1,5 фоизли, шартнома қийматининг 15 фоиз миқдоридаги кредити;

- Россиянинг “Тараққиёт ва ташқи иқтисодий фаолият банки” давлат корпорациясининг Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган, 10 йил муддатга, шу жумладан, 3 йил имтиёзли муддат билан бериладиган, йиллик 2,5 фоизли фоиз ставкаси билан, қайта молиялаштирувчи банкнинг 0,5 фоиз миқдорида маржасини қўшган ҳолда, шартнома қийматининг 85 фоиз миқдоридаги кредити;

- Ўзбекистон давлат бюджетидан божхона расмийлаштириш харажатларини тўлаш учун 0,22 миллион евро эквивалентидаги ажратилаётган маблағлар.

Ушбу поездлар янги техник ечимлар асосида қурилган бўлиб улар электр энергиясини 35 %гача  тежайди. Учинчи авлод синхрон тортувчи двигателлар эксплуатация харажатларини 40 %гача қисқартиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда янги метро поездлари тақдим этилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0