01:13 15 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Жамият
Ҳавола олиш
35410

Ижтимоий тармоқларда коронавирус тарқалиши фонида кўплаб фейк хабарлар пайдо бўлмоқда. Ишончсиз ахборотни ҳар қандай шаклда тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда коронавирус тарқалиши фонида кўплаб фейк хабарлар пайдо бўлмоқда, бу ҳақда Теlegram’да очилган Koronavirus Info гуруҳи хабар берди. 

Хусусан,

- “Коронавирус инфекциясини Андижон вилояти ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш” бўйича вилоят штаби берган маълумотларга кўра “Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида яшовчи 14 нафар фуқаролар коронавирус аниқланган шифокор аёл билан Франциядан бир самолётда учиб келганлиги ҳамда улар назоратда эканлиги” тўғрисидаги хабар;  

-“Коронавирус ўпкага ўтишидан аввал, томоқда 4 кунгача сақланиб туради, шу пайтда йўтал ва томоқ оғриқ бошланади. Агар шу даврда кўп сув ичилса, туз ва уксусли сувда томоқ чайқалса, вирус йўқолади” мазмунида тарқалаётган хабар;

- "Бугун 23:00 ва тонгги 5:00 гача вертолётлар дезинфекция учун дори сепади. Дераза ва балконлар ёпиқ бўлиши лозим ва 23:00дан сўнг кўчаларда юриш мумкин эмас. Ҳарбий қисмдан хабар беришди", деган хабар;

- "Дўконларда, автобусларда ва кўчаларда болалар аниқланса, ота-оналари жаримага тортилади", деган хабар;

- "Хавфсизликни таъминлаш мақсадида эртадан бошлаб мактабларда рейдлар ўтказилади. Мактабда қўшимча дарслар ёки тўгаракларда иштирок этаётган ўқувчилар аниқланса, мактаблар жаримага тортилади", деган хабар;

Буларнинг барчаси ахборот босими, ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайган хабарлар.

Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар, материаллар, фейк хабарлар ва умуман, ишончсиз ахборотни ҳар қандай шаклда тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Асосий мавзулар