РФда ўзбекистонлик талабалар ётоқхонадан чиқариб юборилаётгани ҳақидаги хабар рад этилди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишБольшой этнографический диктант в России
Большой этнографический диктант в России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
16 март куни айрим ОАВларда Россия ОТМ ётоқхоналаридан талабалар – Ўзбекистон фуқаролари чиқариб юборилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

ТОШКЕНТ, 17 мар - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия олий таълим муассасаларида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўзбекистонлик талабалар ётоқхоналардан чиқариб юборилаётгани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди. Ушбу мазмундаги хабарлар баъзи ОАВларда 16 март куни пайдо бўлди.

“Дипломатик ваколатхона маълумотларига кўра, Россия Федерацияси расмий органлари томонидан мамлакат олий таълим муассасаларида ўқиётган ўзбекистонлик талабаларга нисбатан уларнинг яшаши ва/ёки мамлакат ҳудудида бўлишини чеклаш бўйича қарорлар қабул қилинмаган. Таълим муассасалари ректорларига Россия Фан ва олий таълим вазирлигидан ўзбекистонлик талабаларни ётоқхоналардан чиқариб юборишни назарда тутувчи тавсиялар ёки кўрсатмалар берилмаган”, - дейилган хабарда.

Элчихона ватандошлардан ваҳимага берилмасдан хотиржамликни сақлаш, Россия Ҳукуматининг COVID-2019 коронавируси тарқалишининг олдини олишга қаратилган тавсияларини бажариш, яшаш жойларини тарк этмаслик ва олий ўқув юртлари раҳбарияти белгилаб берган шаклда таълимни давом эттиришини сўраган.

Посольство Узбекистана в России - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон элчихонаси Россиядаги фуқароларга мурожаат қилди

Шунингдек, 16-март куни давлат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва коронавирус инфексияси тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида, Россия Ҳукумати 2020-йил 18-мартдан 1-майга қадар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россияга киришини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилганини эслатиб ўтган.

Ушбу чекловлар Россиядаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ходимлари, халқаро автомобил транспорти воситалари ҳайдовчилари, ҳаво, дарё ва денгиз кемалари экипажлари ходимлари, халқаро темир йўл алоқасининг поезд ва локомотив бригадалари, расмий делегациялар аъзолари ва дипломатик, хизмат визалари, яқин қариндоши вафот этганлиги туфайли берилган визаларга эга шахслар, Россия ҳудудида доимий яшовчи шахслар, шунингдек, ҳаво ўтиш пунктлари орқали транзит билан ўтадиган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Ўзбекистон фуқароларига ушбу қарорни инобатга олишни қатъий тавсия қилинган.

Ўзбекистон ТИВ, элчихоналар ва консуллик муассасаларида мамлакатнинг хориждаги фуқаролари мурожаатларига тезкорлик билан жавоб бериш учун Оператив штаблар тузилган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби
Оператив штаб телефонлари: +998 71 233 28 28, +998 97 136 51 51 (мобил)
Call center – 1164
Telegram: +99897 136 51 51
ТИВ электрон почтаси: info@mfa.uz.

Янгиликлар лентаси
0