Юнусободда махсус рухсатномасиз тиббий ниқоблар сотган шахс аниқланди

© Налоговый комитетНезаконная продажа медицинских масок
Незаконная продажа медицинских масок - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан ўтказилган мониторинг тадбирлари давомида фуқаро тиббий ниқобларни ноқонуний савдо қилиш ҳолати аниқланди.

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik.  Тошкентнинг Юнусобод туманида давлат рўйхатидан ўтмаган ҳолда ноқонуний ниқоб савдоси билан шуғуланган шахс аниқланган. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаснинг матбуот хизмати маълум қилмоқда. 

Фуқаро А.Б.  4 турдаги 102 дона жами 3055000 сўмлик кийим кечак маҳсулотлари ҳамда тиббий ниқобларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келгани аниқланган.

Давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан ўтказилган мониторинг тадбирлари давомида ушбу ҳолат аниқлангач, тадбиркорга савдо билан шуғулланиш учун қонуний тартибда рўйхатдан ўтиш тушунчалари берилган.

 

 

 

Янгиликлар лентаси
0