11:41 05 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Жамият
Ҳавола олиш
354 0 0

Белгиланган талабларга риоя этмаслик фуқароларга 2,23 млн сўм, тўйхоналар, кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахсларига 6,69 млн сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Ўзбекистонда тўй ўтказиш тартибини бузганлик учун жарима миқдори белгиланди.

Президент имзолаган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига доир талабларга риоя этмаслик учун жавобгарликни назарда тутувчи модда билан тўлдирилди.

Унга кўра, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказувчи шахс томонидан мазкур тадбирларни ўтказиш тартибига доир талабларга риоя этмаслик фуқароларга БҲМнинг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, тўйхоналар, кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахси томонидан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тартибига доир талабларга риоя этмаслик БҲМнинг 30 баравари (6 млн 690 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Тўйхона, кафе ва ресторанлар эгаси томонидан ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур тартиб Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач амалга киритилади.

Асосий мавзулар